Хуршид Даврон 1952 йил 20 январда, Самарқанд яқинидаги Чордара қишлоғида туғилган. 1969 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетини тамомлаб, 1974−1989 йиллар нашриётда, 1996−2014 йилларда эса Миллий телерадиокомпанияда — бош муҳаррир, «Тошкент», «Ёшлар», «Ўзбекистон» телеканалларида раҳбар лавозимида ишлаган. Орада Маънавият ва маърифат марказида фаолият юритган, 2000 йил Олий мажлисда депутат ҳам бўлган.
1976−1977 йилларда илк шеърлари туман ва вилоят газеталарида чоп этилган Ўзбекистон халқ шоирининг «Қадрдон қуёш», «Шаҳардаги олма дарахти» китоблари 1979 йилда нашр қилинган. 1981−1984 йилларда унинг «Тунги боғлар», «Учиб бораман қушлар билан», «Тўмариснинг кўзлари», 1986−1987 йилларда эса «Болаликнинг овози», «Қақнус» сингари китоблари, 1991 йилда бўлса «Самарқанд хаёли» қиссалар тўплами тақдим қилинган.
«Бибихоним қиссаси», «Соҳибқирон набираси», «Шаҳидлар шоҳи», номли тарихий қиссалар муаллифи «Мирзо Улуғбек», «Бобур шоҳ» ва «Аврангзеб» каби драмалардан ташқари, «Темурнома». «Бухоройи Шариф» каби фильмларга сценарий ҳам ёзган. Номиқ Камол, Анна Ахматова ва Николай Заболотскийнинг асарларини, жумладан, татар халқ достони ҳамда япон шеърларини ҳам ўзбек тилига ўгирган.
Сана муносабати билан Gazeta шеърлари 40 дан ортиқ тилларга таржима қилинган Қошғарий номидаги халқаро мукофот совриндорининг асарлари асосида тест тайёрлади.