• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонада ўғирланган салкам 1 млрд сўмлик газ бўйича тергов бошланди


Фарғона вилоятида 835,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан. терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «O’.B.» хусусий корхонаси раҳбари Б.Б. ва бошқалар Фарғона тумани,«Дамкўл» МФЙ ҳудудидаги корхонага қарашли бинода табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 835,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *