• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда хавфли турдаги пиротехникадан фойдаланиш тақиқланди



Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 14 мартдан кучга киради. Қонун қуйи палатада 15 июль куни биринчи ўқишда, 29 июль куни эса иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинганди. Сенат 1 ноябрда маъқуллаганди.

Қонун билан хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади. Уларга бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари киради.

Хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш тақиқланади. Фақат давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Эркин муомала учун тақиқланган пиротехника буюмлари:

  • Хавфлиликнинг II тоифаси — петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар кабихавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехникабуюмлари;
  • хавфлиликнинг III тоифаси — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан ошмайдиган пиротехник шарлар, мушакбозлик батареялари каби қурилмалар;
  • хавфлиликнинг IV тоифаси — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан юқори бўлган парк фейерверклари, баландликда фойдаланиладиган фейерверклар вабошқалар;
  • хавфлиликнинг V тоифаси — гидрометеорологик, қутқарув вабошқа махсус мақсадларга мўлжалланган буюмлар, жумладан, ракеталар, сигнал машъаллари, темир йўл петардалари.

Оммавий тадбирларда мушакбозлик ташкил этиш учун III-IV хавфлилик синфларига кирувчи пиротехника буюмларини олиб кириш, ташиш, сақлаш ва қўллашга фақат давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналарига рухсат этилади.

Оммавий тадбирлар учун III-IV хавфлилик синфларига мансуб пиротехника буюмларини олиб кириш, ташиш, сақлаш ва қўллаш бўйича масъулият президент ёки ҳукумат қарорига асосан Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади.

Пиротехника буюмларининг муомаласи Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва божхона хизмати томонидан назорат қилинади.

Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 5−20 баробаридан (2,06 млн сўм — 8,24 млн сўм) 15−25 баробаригача (6,18 млн сўм — 10,3 млн сўм) оширилди.

Аввалроқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (185−1-модда) пиротехникани ноқонуний қўллаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва олиб кириш учун жарималарни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилганига қарамасдан, бундай ҳуқуқбузарликлар сони ўсишда давом этганини таъкидлаган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *