• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди


Мирҳамидов Мирмуҳаммад Миршоҳидович Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.

Мирмуҳаммад Мирҳамидов 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

2023 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *