Фарғона туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Воқеа 19 январь куни соат 21:00 атрофида туманниннг «Ёрдон» МФЙ ҳудудида содир бўлган.
44 ёшли Captiva ҳайдовчиси А.А. тоғ орасидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўли қор ва сирпанчиқ бўлгани сабабли бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда у бош мия ёпиқ шикасти кома ҳолати тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
