• Вс. Фев 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трампнинг махсус вакили Серхио Гор Ўзбекистонга келади


АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серхио Гор 3-7 февраль кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистонга ташриф буюради. У B5+1 бизнес форумида иштирок этади ва бизнес вакиллари ҳамда ҳукумат амалдорлари билан учрашади

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар беришича, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серхио Гор 3-7 феврал кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. 

Бишкекда Серхио Гор B5+1 бизнес форумида иштирок этади ва у ерда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Қўшма Штатларнинг етакчи бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари билан учрашади. 

«Бишкек ва Тошкентда элчи Гор икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан ҳам учрашади. Қўшма Штатлар Қирғизистон ва Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ва бутун минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлайдиган инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга содиқдир», дейилади Давлат департаменти баёнотида. 

Серхио Гор охирги марта Ўзбекистонга 2025 йил октябр ойида келганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *