Хоразм вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Давлетов Анвар Кенжаевич – Хоразм вилояти ҳокимининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Анвар Давлетов тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аввал Жамшид Пардаев Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.