3 февраль куни соат 15:38 да Ўзбекистонда эпицентри Бахмал туманида бўлган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Эпицентрда сезилиш кучи: 2−3 балл, магнитуда: 3,7, чуқурлик: 10 км. Эпицентр Тошкентдан 230 км жануби-ғарбда жойлашган.
Ер силкиниши Жиззах ва Самарқанд вилоятининг қуйидаги туманларида сезилди:
- Булунғур туманида 2−3 балл, 23 км;
- Бахмал туманида 2−3 балл, 26 км;
- Тойлоқ туманида 2 балл, 36 км;
- Ургут туманида 2 балл, 44 км;
- Жомбой туманида 2 балл, 45 км;
- Ғаллаорол туманида 2 балл, 48 км.