• Вс. Фев 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда кўчалар ўртасига яна тўсиқлар ўрнатилмоқда. 2018 йилда ЙҲХБ уларни хавфли деб тан олганди


Орадан 10 йил ҳам ўтмасдан Тошкентда йирик кўчалар марказида металл тўсиқлар яна ўрнатила бошлади.

Тўсиқлар хавфли деб топилган эди

2017 йилда пойтахт маъмурияти тўсиқлар, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари ва чорраҳалар яқинида, ҳайдовчиларга халал бераётганини тан олган. Тўсиқларни олиб ташлаш ва ёпиб қўйилган кўчаларни очиш Ўзбекистонда ҳокимият алмашганининг энг кўзга ташланган белгиларидан бири бўлган.

2018 йилда Тошкент шаҳри ЙҲХБ расман шундай баёнот берган эди: «30 та кўчага ўрнатилган металл тўсиқлар нафақат ҳайдовчиларга, балки пиёдаларга ҳам халал берди. Улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламади. Ҳатто светофорда ҳам йўлни кесиб ўтишда яхши кўринмас эди».

2015 йилда Тошкентда ШҲТ саммити арафасида ўрнатила бошланган тўсиқлар шундай кўринишда эди. Трамвай линияси тугатилгандан кейин кўплаб кўчалар асоссиз равишда кенгайтирилиб, янада хавфли бўлиб қолган. Ўша пайтда шаҳар раҳбарияти «чиройли» деб атаган тўсиқлар ҳокимият учун тўғри ечимдек кўринган. Фото: Gazeta.2015 йилда Тошкентда ШҲТ саммити арафасида ўрнатила бошланган тўсиқлар шундай кўринишда эди. Трамвай линияси тугатилгандан кейин кўплаб кўчалар асоссиз равишда кенгайтирилиб, янада хавфли бўлиб қолган. Ўша пайтда шаҳар раҳбарияти «чиройли» деб атаган тўсиқлар ҳокимият учун тўғри ечимдек кўринган. Фото: Gazeta.

«Ушбу тўсиқларни олиб ташлаш орқали пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сонини пасайтирдик. Кўриниш яхшиланди, чорраҳаларда бурилиш осонлашди», — деган эди ЙҲХБ йўл назорати катта инспектори Александр Филиппов.

Бироқ тўсиқлар сабаб кўриниш чеклангани билан боғлиқ аниқ автоҳалокатлар ва қурбонлар сони, шунингдек, уларни ўрнатиш қанчага тушгани очиқланмаган.

Мустакиллик (Пушкин) кўчасида тўсиқларни демонтаж қилиш. 2017 йил август. Фото: Gazeta.Мустакиллик (Пушкин) кўчасида тўсиқларни демонтаж қилиш. 2017 йил август. Фото: Gazeta.

Тошкент марказидаги Шаҳрисабз кўчаси тўсиқлар олиб ташланганидан кейин. 2017 йил июль. Фото: Gazeta.Тошкент марказидаги Шаҳрисабз кўчаси тўсиқлар олиб ташланганидан кейин. 2017 йил июль. Фото: Gazeta.

ЙҲХБ бир йил олдин сеткадан бошлаган

Бир йил аввал Gazeta Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кўчалар ўртасига яшил ва бошқа рангдаги тўрли панжара («еврозабор») ўрнатишни бошлагани ҳақида ёзган эди. Бу амалиёт қисқа вақт ичида Ўзбекистон ҳудудларидаги ЙҲХБлар томонидан ҳам қўлланила бошлади.

«Мақсад- йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вапиёдалар оқимини тартибга солинган, кесиб ўтиш учун мўлжалланган жойларга йўналтириш», — дейилган эди ўшанда ЙҲХБда.

Бу йил тўсиқлар безакли кўринишда ўрнатилмоқда — улар йирикроқ ва, кўринишидан, айнан шу мақсад учун махсус ишлаб чиқилган. Шаҳар ва айрим туман ҳокимликларида ташаббус ЙҲХБга тегишли экани айтилди. Бошқарма эса Gazeta`нинг сўровига мақола эълон қилинган пайтга қадар жавоб бермади.

Тўсиқлар ўрнатиш учун 6,912 млрд сўм маблағ пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаковнинг ўтган йил май ва июль ойларидаги қарорлари билан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилган эди. Шу билан бирга, мактаблар ва бошқа таълим муассасалари олдида 42 та қавариқ (кўтарилган) пиёдалар ўтиш жойини барпо этиш учун деярли 12 баробар кам — 588 млн сўм йўналтирилган. Ишлар буюртмачиси сифатида ҳокимлик ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» кўрсатилган.

Депутатлар ўлим кўрсаткичини кескин камайтиришни топширган эди

Қарор 2025 йил бошида шаҳар халқ депутатлари ЙҲХБ га ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича чоралар кўришни топширганидансўнг қабул қилинган. Топшириқлар орасида илғор ечимлар (қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари) ҳам, баҳсли чоралар (тўсиқлар) ҳам бор эди. Ўшанда 2024 йилдаги барча ЙТҲларнинг 56 фоизи пиёдалар иштирокида содир бўлгани қайд этилган.

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Муҳаммад Одилов халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида сўзга чиқиб, ҳокимлик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу чоралар (тўсиқлар ўрнатиш ва кўтарилган ўтиш жойларини ташкил этиш) «бир қатор муаммоларга ечим топишга имкон бергани»ни билдирди.

Унинг маълум қилишича, мактаблар олдида 60 та кўтарилган (сунъий тепалик кўринишидаги) пиёдалар ўтиш йўлаклари ташкил этилди, шаҳар бўйлаб кўчалар ўртасига 4,4 км тўсиқлар ўрнатилди. Яна 12,5 км кўчаларда тўсиқлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, у ўтган йил пойтахтда ЙТҲларда ўлим кўрсаткичи деярли ўзгармаганини таъкидлади: 2024 йилда 91 та ҳолат қайд этилган бўлса, ўтган йилда — 90 та. Расман рўйхатга олинган ЙТҲлар сони ҳам юқори даражада қолган — 1225 та (олдинги йилда 1280 та), шунингдек тан жароҳати олиш ҳолатлари — 1135 та (1189 та).

Тўсиқлар кўчаларни хавфсиз қилмайди

Пиёдалар ўтиш жойлари ва чорраҳаларга яқин ўрнатилган тўсиқлар ҳайдовчиларнинг пиёдаларни, айниқса болаларни пайқамай қолиш хавфини оширади. Бу ҳолат 2017−2018 йилларда ҳам ҳокимликда, ҳам ЙҲХБда тан олинган.

Вазиятни кўчадан ўтишга улгурмай қолган одамлар кутиб туриши мумкин бўлган нормал хавфсизлик оролларининг йўқлиги янада оғирлаштиради. Тартибга солинмайдиган ўтиш жойларида эса тўсиқлар хавфни янада кучайтиради.

Шаҳарсозлик бўйича мутахассислар пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг асосий сабаби кўчани энг қисқа йўл билан кесиб ўтиш имконияти йўқлиги деб ҳисоблайди.

Уларнинг фикрича, пиёдалар оқимини тўсиқларсиз ҳам самарали бошқариш мумкин; муаммони бутун шаҳар бўйича бир хил эмас, балки ҳар бир аниқ локация контекстида ҳал этиш керак.

Одамлар табиатан энг қисқа йўлни танлайди, шаҳар эса уларни чекламай, хавфсиз шароит яратиши лозим, деб таъкидлайди экспертлар. Беруний кўчасидаги тўрли тўсиқ, 2025 йил февраль. Фото: GazetaОдамлар табиатан энг қисқа йўлни танлайди, шаҳар эса уларни чекламай, хавфсиз шароит яратиши лозим, деб таъкидлайди экспертлар. Беруний кўчасидаги тўрли тўсиқ, 2025 йил февраль. Фото: Gazeta

Ўтган йил тўсиқлар ўрнатилган жойларда одамлар кўпинча ўтиш жойигача кўча ўртаси бўйлаб, тўсиқ ёқасидан юриб бораётгани кузатилади. Бу эса тўсиқлар қоидабузарликлар олдини олиш ўрнига, аксинча, одамларни йўл қатнов қисмида узоқроқ қолишга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *