ФИФА президенти Жанни Инфантино «Миротворец» базасига киритилди. «Украина миллий хавфсизлигига таҳдид солган»лар ушбу «қора рўйхат»дан жой олади.
Инфантино 2 феврал кунги баёнотида Россияга қўйилган чеклов керакли натижа бермаганини айтиб, бу мамлакат клубларини халқаро ўйинларга қайтариш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилганди. Бироқ кейинроқ The Times хабар беришича, Европа мамлакатлари жиддий қаршилик кўрсатишидан хавотирланган ФИФА кенгаши масалани кўтармасликка қарор қилган.