• Вс. Фев 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи бошланди


Бугун мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — анъанавий, яъни хонадонма-хонадон юриб рўйхатга олиш жараёнлари расман бошланди.

Биринчи босқич — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари белгиланган муддатларда ўтказилди ва унда республикада мавжуд жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ аҳоли рўйхатдан ўтди.

Иккинчи босқич доирасида, 2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олувчилар — яъни маҳалла еттилиги вакиллари хонадонма-хонадон юриб, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида иштирок этмаган, ёки саволномаларни хато ва камчиликлар билан тўлдирган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.

Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *