Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Покистон ҳаво ҳудудида президент самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчилари ҳамроҳлик қилди.

президентнинг ташрифи, покистон

«Нурхон» аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазири Шаҳбоз Шариф кутиб олди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

президентнинг ташрифи, покистон

Дастурга мувофиқ, бугун мудофаа кучлари олий бош қўмондони — қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

президентнинг ташрифи, покистон

Эртага, 6 февраль куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон — Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.