• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига таъзия билдирди


Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳамда жиддий жароҳат олгани муносабати билан Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. 

Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Исломободдаги масжидда портлаш рўй берди, оқибатда камида 31 киши ҳалок бўлди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *