• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тез ёрдамга 2025 йилда 3,2 мингтадан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ


Энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган.

Ўзбекистонда 2025 йилда «103» — тез тиббий ёрдам хизматига 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ёлғон чақириқлар сони 2024 йилга нисбатан 531 тага ортган.

Таҳлилларга кўра, ўтган йили энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё вилоятида кузатилиб, бу рақам 784 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Сурхондарё вилояти қайд этилди — 499 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 394 та, Самарқанд вилоятидан эса 337 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 48 та.

Қайд этилишича, охирги 8 йил мобайнида “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *