• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади


Дам олиш кунлари аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Жума куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +1…+6 даража, шимолда −2…−7 даража бўлади.

Шанба куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3 даражани ташкил этади, кундузи +7…+12 даражагача кўтарилади.

Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +10…+15 даражани ташкил этади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғинганрчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида жума кунининг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+5 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шанба кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат шанба кечаси −1…+1, кундузи +9…+11, якшанба куни кечаси +1…+3 даража, кундузи +13…+15 даража бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *