7 февраль куни кечки пайт Наманган вилоятининг бир неча ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Ер силкиниши эпицентри Янгиқўрғон туманига тўғри келди. Магнитуда: 2,8. Чуқурлик: 5 км.
Шунингдек, зилзила Наманган шаҳрида 2−3 балл, Наманган ва Чортоқ туманларида 2 балл кўринишида сезилди.
Сўнгги бор 3 февраль куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 2−3 балли зилзила қайд этилганди. Унинг кучи Самарқанд вилояти ҳудудларида ҳам сезилган.
