Ижтимоий тармоқларда собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси гўёки бузилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳозир у Lotte City Hotel Tashkent Palace номи билан фаолият юритмоқда.

Хусусан, Facebook’да ушбу бинонинг барча ходимлари ишдан бўшатилгани хабар қилинди.

«Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб ёзди Тошкент шаҳри ҳокимияти вакили Гулноза Қосимова шахсий Telegram каналида Тошкент Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва меҳмонхона маъмуриятига таяниб.

Пойтахт ҳокимлиги ҳам Facebook’да «снос» ҳақидаги эълонга изоҳ берди: «Собиқ „Тошкент“ меҳмонхонаси […] бузиб ташланмайди».

«Тошкент» меҳмонхонаси меъморлар Митхат Булатов ва Леонид Караш томонидан лойиҳалаштирилган. У юқори мартабали меҳмонлар ва турли делегацияларни қабул қилиш учун мўлжалланган эди. У пойтахтда сузиш ҳавзасига эга биринчи меҳмонхона бўлган.

Фото: lottehotel-tashkent.uzФото: lottehotel-tashkent.uz

Меҳмонхона 1958 йил октябрь ойида, Тошкентда Осиё ва Африка мамлакатларидан келган ёзувчиларнинг халқаро конференцияси пайтида очилган, конференция иштирокчилари унинг биринчи резидентлари бўлган.

2003 йилда «Тошкент» меҳмонхонаси бошқаруви Франциянинг Air France авиакомпаниясининг халқаро тармоғи бўлган Le Meridien’га топширилди. 2013 йилда реконструкция қилинганидан сўнг, бошқарув япония-корейс бренди ҳисобланган машҳур Lotte меҳмонхоналар тармоғига ўтказилди.