Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Қирғизистон Президент Администрацияси.
Қамчибек Ташиев 2020 йилнинг 16 октябрида Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси этиб тайинланганди.