• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда қалбаки пул сотаётган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. (муқаддам ЖКнинг 176-моддаси билан судланган) 100 ва 200 минг сўмлик купюрадаги жами 45 млн сўм қалбаки пулларни фуқаро М.Х.га 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *