Малайзиялик Арсян Исмоил тарихдаги энг қиммат домен номини (ai.com) сотди. Домен нақ 70 млн АҚШ долларига баҳоланди.
У ушбу онлайн-манзилни болалигида — 1993 йилда атиги 100 долларга сотиб олганди. Домен номи ўзининг исми ва фамилияси бош ҳарфларига мос келгани учун уни қизиқтирган. Аммо ҳозир AI (Artificial Intelligence — сунъий интеллект) энг қиммат савдо белгиларидан бирига айланди.
Малайзиялик АИ чинакам омадли инсон экан. Орадан 33 йил ўтиб, киритилган сармоя 700 минг баравар кўп бўлиб қайтди.
