Нукусда Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Қорақалпоғистон Республикаси қўмитасининг биринчи котиби Қаллибек Камалов вафот этди. Унинг 100 йиллик юбилейига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганди.

Собиқ давлат арбобининг ўлими ҳақида Gazeta манбалари хабар берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ҳам ёзилмоқда. Ҳозирча расмий хабарлар йўқ.

Қаллибек Камалов 1926 йил 18 мартда туғилган. 1947 йилда Қорақалпоғистон ўқитувчилар институтини тамомлаган. Олий ўқув юртини тугатгунга қадар ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейин комсомол ишига юборилган.

Турли йилларда Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси, коммунал хўжалиги вазири, республика автомобиль транспорти ва автомобиль йўллари вазири бўлган.

1958−1959 йилларда Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитаси котиби, 1959−1963 йилларда Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши раиси, 1963−1984 йилларда Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган.

1984−1986 йилларда СССРнинг Констанса (Руминия) шаҳридаги бош консули бўлган.

1987 йилда «пахта иши» бўйича қамоққа олинган. 1989 йил охирида у 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ва кўплаб мукофотлардан маҳрум қилинди. Кейинчалик у иш бўйича бошқа маҳкумлар каби афв этилди.

Қаллибек Камаловнинг укаси Тимур Камалов 1997—2002 йилларда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси (республикадаги энг юқори лавозим) раиси бўлган. Худди шу лавозимда 2020 йил октябридан 2022 йил ёзигача Қаллибек Камаловнинг ўғли Мурат Камалов ишлаган.