Чоршанба куни Тошкентнинг Чилонзор туманида «Новза» метро бекати яқинидаги савдо марказида тутун кўтарилди. Ёнғин томдаги 30 погона метр электр кабелининг қизиб кетиши оқибатида юзага келди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 18:03 да етиб келди. Мижозлар ва ходимлар Korzinka супермаркети ва бошқа бир нечта дўконлар жойлашган бинодан эвакуация қилинди.
Хабарда айтилишича, тутун соат 18:19 да бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.
Tashkent Land Телеграм каналининг хабар беришича, баъзи ташриф буюрувчилар тутундан нафас олгани сабабли тиббий кўрикдан ўтишига тўғри келган.