• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоий халқаро аэропорти лойиҳавий бошқарувга ўтказилади



Навоий халқаро аэропортида Uzbekistan Airports’нинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратилган ҳолда тамойиллари жорий этилади. Бу ҳақда 9 февраль куни президентнинг «Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Бундай бошқарув жорий этиш натижасида қуйидаги мақсадларга эриши кўзда тутилдган:

  • 2030 йилга келиб аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш ва йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш;
  • 2026 йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ва тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиақатновлар сонини ҳафтасига 3 тага етказиш;
  • аэропорт ҳудудида 2028 йил якунига қадар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяш бўйича алоҳида марказ ташкил этиш, шунингдек, амалдаги ёнилғи-мойлаш материаллари омбори ва юк терминали инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланишга эришилгандан сўнг, талабдан келиб чиққан ҳолда сиғими 10 минг тоннали резервуарларни ҳамда 16 минг метр квадратли янги юк терминалини барпо қилиш.

Президент администрацияси Транспорт ва логистикани комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси Навоий халқаро аэропортининг директори лавозимига авиация менежменти соҳасида етарли тажрибага эга бўлган номзоднинг тайинлаши керак.

Аэропортнинг ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилади:

  • ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш (ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяшни ташкил қилиш);
  • йўловчи ва юк ташиш, транзит ва техник қўниш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва бўяш бўйича маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш;
  • ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш;
  • ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш, шу жумладан, уларга техник ва тижорат хизматлари бўйича рақобатбардош тариф сиёсатини юритиш;
  • аэропорт фаолиятидан олинадиган соф фойдани инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар тури ва ҳажмини кенгайтиришга қаратилган мақсадларда мустақил тасарруф этиш;
  • хорижий авиакомпанияларга авиақатновларни бажариш учун Навоий халқаро аэропортида рухсат берилган 5 ва 7-ҳаво эркинлигини тарғиб қилиш ҳисобига авиакомпаниялар сонини кўпайтириш.

Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ҳудудида:

  • илғор хорижий тажриба асосида эркин иқтисодий зона ҳамда «порто франко» режими асосида фаолият юритувчи эркин божхона зонасини;
  • халқаро автотранспорт воситалари (TIR) учун замонавий тўхташ жойи ва сервис инфратузилмасини (кейинги ўринларда — TIR Park Navoi Airport) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

«Порто франко» эркин божхона зонасида имтиёзлар асосида товарларни бож тўламасдан киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, импорт-экспорт операциялари, ижара, трейдинг, ишлаб чиқариш, консалтинг, молия-аудит, брокерлик, банк, турли хил маиший, кетринг, логистика, форвардинг-экспедиторлик, тракинг, ҳаво кемаларига техник ва ерусти хизматларини кўрсатиш ҳамда лизинг операциялари хизматларини кўрсатиш ва ушбу турдаги хизматлар билан шуғулланувчи компаниялар ташкил этилишига рухсат берилади. Бунда юқорида қайд этилган хизматларни кўрсатиш ва компания фаолиятини йўлга қўйиш Навоий халқаро аэропорти эркин иқтисодий зонаси дирекцияси томонидан амалга оширилади.

«Порто франко» эркин божхона зонаси ҳудудида халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштириш белгиланди.

«Порто франко» эркин божхона зонасига четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмларига, истисно тариқасида, миллий сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб этилмайди.

Таъмирлаш мақсадида «порто франко» эркин божхона зонасига олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.

«Порто франко» эркин божхона зонаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган маҳаллий товарлар божхона режими остига жойлаштирилмайди.

Халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ «порто франко» эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган авиатехника эҳтиёт қисмлари билан чакана савдо операцияларини, истисно тариқасида, амалга оширишга рухсат берилади.

«Порто франко» эркин божхона зонаси ҳудудида маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган четдан келтирилган авиатехника эҳтиёт қисмларидан зона чегарасидан ташқарига чиқмаган ҳолда харид қилиниб, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади.

Қарор билан «Ўзбекистон темир йўллари»га доимий равишда «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг юклари устувор равишда ташилишини таъминлаш юклатилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *