• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

20 та микроавтобус йўналишга чиқарилди


Янги транспорт воситалари тоғли ҳудудлар аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва туризмни ривожлантириш мақсадида “Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой” йўналишида замонавий йўловчи ташиш тизими жорий этилмоқда.

Тоғли йўллар шароитида хавфсизликни таъминлаш учун масъул ташкилотлар ва тажрибали ташувчилар иштирокида синов қатновлари ўтказилди. Натижада “Форд” русумли микроавтобуслар танланди.

Шу асосда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги “Тошавтобустранс” МЧЖ томонидан 20 та микроавтобус харид қилиниб, улар Ўзбекистонга олиб келинди.

Янги транспорт воситалари тоғли ҳудудлар аҳолисига хизмат кўрсатиш билан бирга, Чиноркент, Чимён ва Амирсой каби сайёҳлик масканларига қатнайдиган туристик йўналишларда ҳам фойдаланилади. Бу экотуризм салоҳиятини ошириш ва ҳудудда қулай жамоат транспорти хизматини йўлга қўйишга хизмат қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *