• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Президент Фармони билан тайинланган сенатор, Сенатнинг жамоатчилик асосида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Мир-Акбар Раҳмонқулов  вафот этди.

Мир-Акбар Раҳмонқулов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.

Мир-Акбар Раҳмонқуловнинг хизматлари давлат томонидан юксак эътироф этилган. У 1998 йилда “II даражали Шон-шараф” ордени, 2002 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *