• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қибрайда хорижлик иштирокидаги қуролли видео юзасидан расмий маълумот берилди, аммо…


Ижтимоий тармоқларда хорижий давлат фуқароси Ўзбекистон ҳудудида жанговар автоматдан ўқ узаётгани акс этган видео тарқалди. Унда шахс очиқ дала ҳудудида АК-74 русумли, оптик мўлжал билан жиҳозланган қуролдан елим идишларга қарата ўқ узгани кўринади.

Тошкент вилояти ИИББ ушбу ҳолатга муносбат билдириб, жорий йил 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли, белгиланган тартибда рухсатномаси мавжуд бўлган ов қуролини Тошкент вилояти ҳудудида таниши Қ.Х.га қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун берганини маълум қилди.

Қўшимча қилинишича, қуролни қўллаш жараёнида инсонлар ёки ҳайвонларга зарар етмагани қайд этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроли ва ўқ-дорилар белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилган.

P.S. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг муносабатида хорижлик фуқаро ов қуролидан фойдалангани айтилади, бироқ видеода у жанговар автоматдан ўқ узаётгани аниқ кўринган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *