• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Дунёдаги ҳар олтинчи одам бепушт ҳисобланади


Сайёрамиздаги ҳар олтинчи одам, аҳолининг 17,6 фоизи бепуштликдан азият чекади.

Бу ҳақда уролог, андролог, Сеченов университети Урология ва репродуктив саломатлик институти доценти Дмитрий Королев маълум қилди.

Бу маълумот ҳар йили 12 февралда нишонланадиган Бутунжаҳон репродуктив саломатлик куни арафасида эълон қилинди.

“Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб аҳолининг 17,6 фоизи бепушт ҳисобланади. Яъни ҳар олтинчи одам — у аёл ёки эркак бўлсин — бепушт”, дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, эркаклар бепуштлигининг сабаблари орасида генетик аномалиялар, варикоцеле, семизлик ва артериал гипертензия, қандли диабет каби бир қатор касалликлар устунлик қилади. Шунингдек, ушбу муаммода эркаклар ва аёлларнинг улуши тахминан тенг экани таъкидланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *