• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади – Gazeta


Швейцария ҳукумати 14 июнь куни мамлакат аҳолиси сонини 10 миллион кишигача чеклаш бўйича референдум ўтказади, деб хабар бермоқда Guardian ва New York Times.

Овоз бериш жараёни парламентда тахминан учдан бир қисм ўринга эга бўлган ўта ўнгчи Швейцария халқ партияси (SVP) таклифи билан бўлиб ўтади. SVP 2024 йилдаёқ «Швейцарияда 10 миллионлик аҳолига йўқ деймиз» кампаниясини бошлаган эди. Партия петициясида айтилишича, аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани Швейцария инфратузилмасининг зўриқишига, ижара ҳақининг ошишига ва маҳаллий ўзликнинг йўқолишига олиб келган. «Фуқароларимиз бундан чарчади», — дейди SVP депутати Томас Маттер.

Гарчи мамлакат ҳукумати ҳам, парламенти ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламаган бўлса-да, петицияни 100 мингдан ортиқ фуқаро имзолагани сабабли референдум автоматик равишда тайинланди. Швейцариянинг тўғридан-тўғри демократия тизимига кўра, агар халқ ташаббуслари 18 ой ичида 100 минг кишининг имзосини тўпласа, улар референдумга олиб чиқилади.

Агар Швейцария фуқароларининг кўпчилиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватласа, ҳукумат 2050 йилгача аҳоли сонини чеклаш бўйича қатор чораларни кўришга мажбур бўлади. Хусусан, агар мамлакат аҳолиси 9,5 миллион кишилик белгидан ошса, расмийлар миграция қонунчилигини қаттиқлаштириши керак бўлади: янги келганларга, жумладан, бошпана изловчиларга ва чет эл фуқароларининг оилаларига киришни рад этиш. Агар вазият ёмонлашса, Швейцария мамлакатнинг энг йирик экспорт бозори бўлган Европа Иттифоқи билан шахсларнинг тўғрисидаги келишувдан чиқишга мажбур бўлади.

Бугунги кунда Швейцария аҳолиси 9,1 миллион кишини ташкил этади. Охирги ўн йилликда унинг сони қўшни ЕИга аъзо давлатлардаги ўртача кўрсаткичдан беш баравар тезроқ ўсди, чунки иқтисодий юксалиш фонида мамлакат ҳам паст малакали мутахассисларни, ҳам йирик корпорацияларнинг юқори маош олувчи ходимларини жалб қилди, деб тушунтиради Guardian. Ҳукумат маълумотларига кўра, Швейцарияда яшаётганларнинг қарийб 27 фоизи унинг фуқаролари эмас.

Декабрь ойидаги сўровномага кўра, аҳолининг 48 фоизи ушбу ташаббус учун овоз беришга тайёр, 41 фоизи — бунга қарши.

Ташаббусга қарши бўлганларнинг фикрича, иммиграцияни чеклаш Швейцария иқтисодиётига зарар етказади, ишчи кучи етишмовчилигини тўлдириш учун чет элликларни ишга ёллашни қийинлаштиради ва мамлакатнинг ЕИ билан муносабатларига зарар етказади.

Шунингдек, Roche, UBS ва Nestlé каби корпорациялар ҳам бунга қарши чиқмоқда, уларнинг таъкидлашича, ушбу таклиф ЕИ билан икки томонлама келишувларни, жумладан, 2025 йилда эришилган ягона бозорга кириш тўғрисидаги келишувни хавф остига қўяди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *