13 февралга ўтар кечаси Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Соат 03:12 да кузатилган ер силкиниши, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида 2−3 балл, Қашқадарё вилоятида — 2 балл кўринишида.
Зилзила эпицентри Афғонистоннинг Вардак ҳудудига тўғри келди. Магнитуда: 5,5. Чуқурлик: 100 км.
