Рашид Каримович Абдуллаев «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

У бунга қадар уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рашид Абдуллаев бундан аввал Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган.