• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда 6, 45 ва 137-автобус йўналишлари 16 февралдан ўзгаради


Тошкентда 16 февралдан бошлаб 6, 45 ва 137-сонли автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бош бошқармаси хабар бермоқда.

Хусусан, 6-сонли автобуснинг Юнусобод-17 даҳасидан Юнусобод-6 даҳасига ҳаракатланишдаги бир томонлама йўналиши ўзгариб, у Янги шаҳар ва Рихсилий кўчалари орқали Амир Темур кўчасига чиқмасдан ҳаракатланади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Рихсилий кўчасидан Амир Темур кўчасидаги «Юнусобод деҳқон бозори» бекатигача бўлган оралиқда 8 та — 7, 24, 25, 50, 71, 93, 96, 124-сонли автобуслар ҳаракатланмоқда. Йўловчилар ушбу муқобил йўналишлардан фойдаланиши мумкин.

автобус, тошкент, тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси

Шунингдек, 45-сонли автобус йўналишининг Food city савдо марказидан «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача бўлган қисми қисқартирилади. Энди у «Қушбеги мавзеси» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатлари оралиғида ҳаракатланади.

Айни пайтда «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекати ва Food city савдо маркази оралиғида 6 та — 39, 93, 117, 128, 130, 183-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланмоқда. Улардаги жами ҳаракат таркиби сони 64 та катта ва ўта катта сиғимли автобусларни ташкил этади.

Қайд этилишича, ушбу икки йўналиш ўзаро бир-бирининг ҳаракат йўлини такрорловчи йўналишлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналишлардаги мавжуд оралиқ интервал вақтларини камайтириш мақсадида ўзгартирилмоқда.

автобус, тошкент, тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси

Бундан ташқари, автобусларда ҳаракатланиш ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 16 февраль кунидан бошлаб, 137-сонли автобус йўналишининг Қўшқўрғон маҳалласидан «Янги Қўйлиқ кўчаси» бекатигача бўлган қисми қисқартирилади. Йўналиш эндиликда «Янги Қўйлиқ кўчаси» ва «Янги Тошкент» бекатлари оралиғида ҳаракатланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *