«Дизайн» жамоаси аъзоси, комик актёр Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Бу ҳақда актёр ва қизиқчи Отабек Мирзахолов Instagram саҳифасида хабар берди.
Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган. У ижоддаги фаолиятини турли ҳажвий кўринишлар ҳамда «Қувноқлар ва зукколар» (ҚВЗ) танловларидан бошлаган, бир қанча фильмларда ҳам роль ижро этган.