Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи доирасида Оҳангарон туманидаги Infinity Copper Group мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Лойиҳа Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилмоқда, унинг умумий қиймати 36 млн долларга тенг экани ҳақида маълумот берилди.

infinity copper group, мис, фитинглар

Бу ерда қурилиш ишлари 90 фоизга якунланган, лойиҳа доирасида 14,9 млн доллар инвестиция ўзлаштирилган.

Ўзбекистонга 2025 йилда 15 млн долларлик мис қувурлар ва фитинглар импорт қилинган. Мазкур корхона тўлиқ ишга тушгач, 10 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади, 200 млрд сўм бюджет тушумлари таъминланади ҳамда 350 млн долларлик экспорт амалга оширилади. Маҳсулотлар Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Африка қитъаси ҳамда Европа давлатларига етказиб берилади.

Президент мамлакатда мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотлари улушини ошириш муҳимлигини таъкидлади.