Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февраль куни Андижонда туғилган. 12 ёшида тахтга ўтирган, 18−19 яшарлигидан ғазал ва рубоий ёза бошлаган. Туюқ, қитъа, фард ва маснавий каби жанрларда ҳам ижод қилган. Назмий асарлари жамланмаси «Қобул девони» ва «Ҳинд девони»дан ўрин олган мутафаккир 1518−1519 йилларда «Бобурнома»нинг устида ишлай бошлаган.

1521 йилда «Мубаййин» номли фалсафий-диний асарини ёзган. «Аруз ҳақида рисола»сида тилшуносликка доир назарияларни баён қилган. «Хатти Бобурий»да бўлса араб алифбосини туркий тил ва талаффуз мезонларига мослаштирган. Ҳиндистонда уч асрдан кўпроқ ҳукм сурган бобурийлар сулоласининг асосчиси — саркарда ва давлат арбоби 1530 йил Аграда вафот этган.

Сана муносабати билан Gazeta Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари асосида тест тайёрлади.