• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятлар сони 327,5 мингтага етди


2026 йилнинг 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Улардан 327,5 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,9 фоизини ташкил этди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони:

  • Масъулияти чекланган жамият — 327 495 та (78,9 фоиз);
  • Хусусий корхоналар — 47 179 та (11,4 фоиз);
  • Оилавий корхоналар — 36 440 та (8,8 фоиз);
  • Акциядорлик жамияти — 634 та (0,1 фоиз);
  • Бошқалар — 3 436 та (0,8 фоиз).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *