• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 16−22 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи


Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.

Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.

Жорий ҳафта шу даражада иссиқ бўладики, бу каби об-ҳаво муҳити остида ўтиши кутилаётган ҳафтани аномал иссиқ ҳафтага қиёслаш мумкин. Айниқса, тунги ва тонгги ҳарорат қийматларининг шу даврга хос ўтмишдаги мос вазиятдан жуда юқори четлашиши минтақага тропик иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келаётганига ишорадир. Жорий ҳафта об-ҳавосини апрель бошлари об-ҳавосига ўхшатиш мумкин.

Ҳафта бошларида республика маркази ва тоғларида ёғиши кутилаётган ёғингарчиликларни ҳисобга олмасак, ҳафта ўта иссиқ ва қуруқ ўтиши аниқ бўлмоқда. Ҳафта давомида қўшни Туркманистон ҳудудларидан тропик иссиқ ҳаво оқимлари серияларининг кириб келиши давом этади. Ҳафта бошларида Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ва Жиззах вилояти айрим ҳудудларида қисқа муддатли жала ёғинлари бўлиши кутилмоқда.

Манба: Meteoinfo.ru

Ўзбекистонда иш ҳафтаси ҳарорати апрель ойи бошларига хос об-ҳаво муҳити остида ўтиши ойдинлашмоқда. Хорижий об-ҳаво бюроси маълумотларида ҳам жорий ҳафтанинг иш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ўртача ҳарорат шу даврга хос кўп йиллик иқлимий меъёрдан нақ 8−12 даражагача четлашиши келтирилган. Бу каби иссиқлик муҳити февраль ўрталаридаги ҳафта учун ноодатий бўлиб, бу ҳафтани бемалол ғайритабиий иссиқ ҳафтага қиёслашимиз мумкин.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»нинг ҳафта кунлари учун тузган прогнозларига кўра, ҳафтанинг душанба ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаса, жорий ҳафта кунлари тўлиқ қуруқ ва фавқулодда иссиқ ўтиши ойдинлашади. Шу даражадаки, чоршанба-пайшанба кунлари республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +22…+27 даражагача иссиқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда тоғларда ҳам ҳарорат максимумлари +15 даражага етади. Жума куни воҳа ҳудудларида иссиқ ҳарорат сақланади. Дам олиш кунлари эса ҳароратнинг ҳафтанинг иш кунларига нисбатан сезиларли пасайиши юз беради. Тунги минимум ҳарорат қийматлари ҳафта боши ва дам олиш кунларида шимол томонларда -2 даража, тоғларда -7 даража совуққача пасайса, бошқа ҳудудларда +5…+10 даража, ҳафта ўрталарида ва жума кунлари +10…+15 даражагача оралиқда ўзгаради. Ҳафта бошларида кўплаб ҳудудларда кучли шамоллар эсиши, улар кучайганда, сониясига 18 метргача етиши кутилмоқда.

Душанба куни республиканинг Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари ва тоғларда ёғингарчиликлар бўлиши, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида интенсив жадал кузатилиши тахмин қилинмоқда. Қуйидаги ёғингарчилик картасида 17 февраль кунига қадар республика ҳудудларида кутилаётган ёғингарчилик қуввати акс эттирилиб, айни Самарқанднинг кўплаб туманларида кучли ёғинлар ва сел ҳодисалари кузатилишига ишоралар бор.

Манба: ECMWFМанба: ECMWF

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, жорий ҳафта жуда иссиқ ўтади ва ҳафтанинг ўртача ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 6−10 даража юқори четлашишга эга. Ёғингарчилик кесимида жорий ҳафта қуруқ ўтиши ойдинлашган.

Шундай қилиб, феврал ўртасидаги жорий ҳафта апрель бошларидаги ҳафта каби ўтади, ҳудудларда эрта гуллайдиган дарахтлар гуллайди. Ҳафта бошларида Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қисқа муддатли жала ёғингарчиликларида сел ҳодисалари ҳам кузатилиши мумкин.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Ҳафта бошлари ва дам олиш кунлари булутли кунларнинг ортиши ҳамда ҳафта давомида минтақага паст босимли иссиқ атмосфера жараёнинг кириб келиши, айниқса, чоршанба-жума кундузги муддатларда ҳавода бироз кислород камайишига сабаб бўлади. Атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилиги, артериал гипертония, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсир кўрсатиши, бош оғриғи, умумий ланжлик келтириб чиқариши мумкин. Жорий вазият аҳоли саломатлигига у қадар таъсир кучига эга бўлмаса-да, қуйидаги тавсияларга амал қилиб қўйиш зарар қилмайди.

Тавсиялар. Санаб ўтилган хасталикларга мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори-дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади. Кундузи нисбатан салқин жойларда юриш керак, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатни кучайтириш тавсия этилмайди.

Биоиқлимий шароитлар. Ҳафта давомида кундузги муддатларда республиканинг катта қисмидаги аҳоли «қулай» об-ҳаво муҳитини ҳис қилиб, ҳатто енгил кийимлар кийиб юришлари мумкин бўлади. Ҳафтанинг энг иссиқ куни дейилаётган пайшанба куни тушдан сўнг жануб вилоятлари, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари айрим туманлари аҳолиси ташқарида енгил кийимда ҳам ўзларини бироз ноқулай ҳис этишлари мумкин. Қуйидаги замонавий биоиқлимий шароит прогноз харитасида бу яққол кўринган. Айни тўқ сарғиш ҳудуд аҳолиси 19 февраль куни соат 14:00 да иссиқлик ҳиссини қабул қилишлари мумкин.

Манба: ECMWFМанба: ECMWF

Шунга қарамай, тунги ва тонгги муддатларда кўплаб ҳудудларда аҳоли совуқликни ҳис этади. Буни халқ тилида баҳор бошларига хос ёқимли енгил совуққа қиёслаш мумкин. Ҳафта давомида кучли ёғингарчилик кутилмалар жуда кўп ҳудудларда мавжуд эмас. Хуллас, аҳоли учун жорий ҳафта қулай иқлимий вазиятга мос тушувчи ҳафтани тақдим этади.

Космик таъсирлар. Якшанба куни Қуёш доғларида М ёки Х синф кучли чақнашлар кузатилмади. Лекин халқаро геофизика марказлари Қуёш марказидаги плазма оқимининг сайёрага оқиб келиш кутилмаларидан келиб чиқиб, келаётган 2 кунлик учун «сариқ» хавф даражасидаги магнит бўронлари бўлишини прогноз қилган.

Манба: Xras.ruМанба: Xras.ru

Қозоғистондаги Ионосфера институти прогнозлари халқаро ионосферани тадқиқ этадиган тузилмаларнинг прогнозини қўллаб қувватлайди. Институт ҳафта бошларида «қизил» ва «сариқ» хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишларига ишора қаратган.

Манба: Ionos.kzМанба: Ionos.kz

Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Ўзбек синоптиклари ҳафта бошлари ва дам олиш кунлари асосий текислик ҳудудларида кучли шамоллар бўлишига эътибор қаратмоқда. Аммо ўтган ҳафта жойларда жуда ҳам кўп ёғингарчилик бўлгани сабабли бу каби кучли шамоллар жойларда чанг бўронларини келтириб чиқармаса керак.

Ҳавода ифлосланиш ортса ёки майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш рўй берганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.

Шундай қилиб, 16 февралдан 22 февралгача бўлган кунларда кишилар саломатлигига камроқ хавф туғдирувчи иқлимий ва космик муҳит чоршанба, пайшанба ва жума кунларига тўғри келмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *