• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижон ва Тошкентда энергетика бўйича ўғирликлар аниқланди


Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро А.С.«Узун кўча» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб 220,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ўрганишда фуқаро Б.А.«Умид» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода новвойчилик фаолиятини ташкил этиб, табиий газ ва электр тармоқларига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 189,4 млн сўмлик табиий газдан ва 134 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *