• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Гулистонда МЧЖ бўлим мутахассиси қўлга тушди


Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг сув таъминотидан 17 млн сўм қарздорлигини бартараф қилиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “С.И.Т.” МЧЖ бўлим мутахассиси Э.В. ЯТТ А.Р.нинг ишлаб чиқариш цехида сув таъминотидан 17 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига МЧЖ ходими Қ.Ж. орқали 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *