ПА раҳбари ўринбосари бўлинмасига лойиҳа координатори тайинланди.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Администрация раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Шахзодбек Каримович Курбаниязов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Илҳом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.