• Пт. Апр 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россияда хитойлик сайёҳлар муз остида ҳалок бўлишди


Россиядаги Байкал кўлида ичида хитойлик сайёҳларни олиб кетаётган «буханка» (УАЗ) сув остига чўкиб кетди.

УАЗ машинаси Хитойдан келган сайёҳларни «Уч оғайни» ҳудудига экскурсияга олиб кетаётган эди, ҳайдовчи ёриқларни пайқамаган ва автомобиль муз остига ғарқ бўлган.

Маълумотларга кўра, салондаги тўққиз кишидан фақат бир нафар сайёҳ сузиб чиқишга муваффақ бўлган. Маҳаллий ҳайдовчи ва етти нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган.

Воқеа жойида Иркутск полицияси ходимлари ишламоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *