25 февраль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган портлаш оқибатларини бартараф этиш жараёнида жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ёнғин ҳақида хабар вилоят ФВБга соат 14:47 да келиб тушганди. Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган ҳамда ёнғин бартараф этилган. Вазирлик аввалги хабарида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаганини қайд этганди.
