Эроннинг мухолифатдаги оммавий ахборот воситалари Исроил-АҚШ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган юқори мансабли ҳарбийлар ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлари рўйхатини эълон қилди.
Булар:
- Абдулраҳим Мусавий — Қуролли Кучлар штаби бошлиғи
- Муҳаммад Пакпур — ИИҚК қўмондони
- Аҳмад Воҳидий — Қўшинлар қўмондони ўринбосари
- Мажид Мусавий — ИИҚК фазовий кучлари қўмондони
- Амир Ҳотамий — армия бош қўмондони
- Азиз Носирзода — Эрон мудофаа вазири
- Али Шамҳоний — Олий мудофаа кенгаши котиби
Рўйхатда келтирилганлардан баъзиларининг ўлими халқаро ахборот агентликлари томонидан тасдиқланган, бошқаларининг ўлими яқин орада тасдиқланиши кутилмоқда, деб ёзмоқда мухолифатдаги матбуот.
