• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини маълум қилди

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуддаги давлатларга сафар уюштирмасликни, айни пайтда ўша ерларда бўлиб турган ватандошларга эса эҳтиёткорлик чораларини кучайтиришни тавсия қилган. 

Мазкур вазиятни инобатга олган ҳолда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилгани маълум қилинди. 

Жумладан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги умра зиёратчилари рейси ҳам маълум муддатга қолдирилган. 

Авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида расмий манбалар орқали қўшимча ахборот берилиши билдирилган. 

 Юртдошларимиздан ушбу ҳолатни тўғри қабул қилишлари ҳамда расмий маълумотларга таяниб иш юритишлари сўралади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *