Марио Пьюзонинг номи кўпчиликка, хусусан, ўзбек китобхонларига яхши таниш. У дунё миқёсида машҳур «Чўқинтирган ота» романининг муаллифи ҳисобланади.
Яқинда ушбу муаллифнинг «Сўнгги дон» номли китоби нашрдан чиқди. Унда айнан «Чўқинтирган ота» эпопеясидаги сулола ҳақида, аммо ўттиз йил кейинги кечмишлар хусусида ҳикоя қилинади.
Кекса дон ўз авлодига қонунга итоаткор бойларнинг бахтли тақдирини бахшида этишни ўйлаган эди. Бироқ ўттиз йиллик воқеалар бирдан қонли акс-садо бериб, ўзаро зиддиятлар келиб чиқади. Вазият қалтис тус олади ва буни фақат дон бартараф этиши мумкин. Лекин қай тарзда: қон тўкибми ёки тинч йўл биланми? Бу бутун бошли хонадоннинг хуни, ахир…
Севги-муҳаббатнинг фожиали интиҳоси, душманлар низоси, даҳшатли муҳораба, қонли интиқом, пул ва мол-дунё васвасаси узоқ йиллик адоватга олиб келади. Буларнинг ҳаммасига эса ўйланмай қилинган мудҳиш хато сабаб бўлади.