Эроннинг олтинчи президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам Теҳронда АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ILNA агентлиги 1 март куни.
Агентлик маълумотларига кўра, у Теҳроннинг Нармак туманига берилган зарба оқибатида ўз қароргоҳида вафот этган. Аҳмадинажоднинг қароргоҳи АҚШ ва Исроил зарбаларининг асосий нишонларидан бири бўлган деб ҳисобланмоқда.
Аҳмадинажод 2005 йилдан 2013 йилгача Эрон президенти лавозимини эгаллаган. Бунга қадар у Ардабиль провинцияси ҳокими (1993−1997) ва Теҳрон шаҳри раҳбари (2003−2005) бўлиб ишлаган.
Президентлик муддати тугагач, Аҳмадинажод Эрон олий раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органи — Мақсадга мувофиқликни аниқлаш кенгаши аъзоси бўлган.
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида аввалроқ Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳам ҳалок бўлганди.
