• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эронга вақтинча раҳбар тайинланди. Алиризо Арафий ким?


Алиризо Арафий Эрон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

67 ёшли Алиризо Арафий бошқарув кенгаши аъзоси этиб тайинланди, унга вақтинча олий раҳбар вазифасини бажариш топширилди. У президент Масъуд Пезешкиён ва Олий суд раиси Голамҳоссеин Моҳсени Эжеи билан бирга бошқарув кенгаши таркибига киради.

Арафий давлат идораларида тажрибага эга руҳоний, шунингдек, Хоманаийнинг ишончли вакили. Тайинловга қадар у Экспертлар ассамблеяси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган ва нуфузли Посбонлар кенгаши аъзоси бўлган, шунингдек, Эрон диний таълим муассасалари тизимини бошқарган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун расман аввалги раҳбар Али Хоманаийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Эронни вақтинчалик президент ва суд ҳокимияти раҳбаридан иборат кенгаш бошқариши маълум қилинди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *