Болгариянинг София шаҳрида 22 февралдан 1 мартга қадар давом этган “Странджа” турнири ўз якунига етди.
Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1 ўринни қўлга киритди.
Эркаклар жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза билан биринчи бўлган бўлса, аёллар жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза билан етакчи бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин Қозоғистонга, учинчи поғона Украина боксчиларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-48 кг. Сабина Бобоқулова
-57 кг. Нигина Ўктамова
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг. Азиза Зокирова
Кумуш медал:
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
+90 кг. Озодбек Алиев
-51 кг. Феруза Казакова
+90 кг. Олтиной Сотимбоева
Бронза медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-85 кг. Норбек Абдуллаев
-90 кг. Самир Собиров
-48 кг. Фарзона Фозилова
-80 кг. Рухшона Парпиева
