Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, мазкур икки ҳудудда март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент топшириғи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр узайтирилди.
Газ истеъмолининг оширилган базавий меъёри ноябрдан февралгача амал қилади, 1 мартдан эса у яна 100 куб метргача камаяди. 2025 йилда ушбу меъёр барча ҳудудлар учун 1 апрелгача узайтирилган эди.
Эҳтиёжманд оилаларга ҳар ой электр энергияси ва табиий газ учун компенсациялар тўлаб борилади.
