• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Натанз ядровий объекти АҚШ ва Исроил зарбаларида нишонга олинди


Эрон АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар чоғида мамлакатнинг йирик ядровий мажмуаси — Натанз ядровий объекти нишонга олинганини маълум қилди.

Бу ҳақда Эроннинг БМТ ҳузуридаги ядровий назорат органидаги вакили Ризо Нажафий Вена шаҳрида ўтган йиғилишда журналистларга маълум қилди.

У Халқаро Атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Бошқарувчилар кенгашининг 35 давлат иштирок этган йиғилиши доирасида сўзга чиқиб, «яна бир бор Эроннинг тинч мақсадларга хизмат қилувчи ва халқаро назорат остидаги ядровий объектлари ҳужумга учрагани»ни айтган.

Reuters агентлиги вакиллари қайси объект зарбага учраганини сўраганида, Нажафий «Натанз» деб жавоб берган.

Натанз мажмуаси Эроннинг уран бойитиш дастурида марказий ўрин тутади ва халқаро инспекция остида фаолият юритади.

Ҳозирча АҚШ ва Исроил томони ушбу баёнот юзасидан расмий изоҳ бермаган. Зарар кўлами ёки радиация хавфи бўйича ҳам аниқ маълумот тақдим этилмади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *