«Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда, Фарғона вилоятининг Охунқайнар қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг филология факультетида, Москвадаги Жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида ўқиган. Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлган Озод Шарафиддинов 1995—1997йилларда «Тафаккур» журналида, кейин эса «Жаҳон адабиёти» журналида фаолият юритган.
1962 йилда «Замон. Қалб. Поэзия», 1968 йилларда «Адабий этюдлар», 1974−1976 йилларда «Яловбардорлар» ва «Истеъдод жилолари»ни ёзган. 1979−1985 йилларда «Биринчи мўъжиза», «Талант — халқ мулки», «Адабиёт — ҳаёт дарслиги», «Ҳаёт билан ҳамнафас» ва «Гўзаллик излаб» асарларини тақдим қилган.
1991−1997 йилларда «Чўлпон», «Чўлпонни англаш», «Эътиқодимни нега ўзгартирдим» асарларини ёзиб битирган Озод Шарафиддинов «ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи» (1997) ҳамда «ХХ аср ўзбек адабиёти» (1999) ўқув дарсликларининг муаллифидир.
2004 йилда «Ижодни англаш бахти» китобини тамомлаган адабиётшунос Франсуаза Саганнинг «Кўлмак сувда қуёш парчаси», Бойновичнинг «Қадимги Хитой насри намуналари» ва «Монументал тарғибот»ини ҳамда Пауло Коэльонинг «Алкимёгар», Лев Толстойнинг «Иқрорнома», шунингдек, Эфреим Севеланинг «Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан» асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Атоқли олим, адабиётшунос ва публицист 2005 йилда вафот этган.
Сана муносабати билан Gazeta «Ўзбекистон Қаҳрамони» Озод Шарофиддиновнинг ижодий ишлари асосида тест тайёрлади.